Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Миллий тикланиш” Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида иккита тадбир ўтказади

“Миллий тикланиш” Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида иккита тадбир ўтказади

“Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда 23 август куни Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ватаним, мангу бўл омон!” шиори остида «Ватаним, шеъримда куйлайман сени!» деб номланган шеърият кечасини ўтказади.

Партия вакиллари ва ижодкорлар, ёш ҳаваскор ёзувчи ва шоирлар иштирок этадиган кечани ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Зебинисо Шодиева ва Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Зуҳрабегим Эшонқулова олиб боради.

Тадбир давомида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураҳим Солиевнинг «Менинг боғим» сайланма китоби тақдимотини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Шу куни Марказда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтадиган бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик доирасида “Миллий тикланиш” партиясининг Дастури ва Сайловолди платформаси лойиҳаси юзасидан дебат ҳам бўлиб ўтади.

Унда ЎзМТДП Самарқанд вилояти ва туманлар кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари ва электорат вакиллари қатнашади.

Дебатга туризм, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, суд-ҳуқуқ, маданият ва маънавият, халқаро муносабатлар каби қатор йўналишларда фаолият юритувчи мутахассислар, шунингдек, ҳунармандлар, таълим муассасаларининг илмий ходимлари таклиф этилган.

Тадбирда иштирокчилар партиянинг Дастури ва Сайловолди платформаси лойиҳаси билан танишади, ушбу икки ҳужжат бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Баҳс-мунозаралардан кейин қатнашчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади ва ЎзМТДП вилоят Кенгаши раҳбариятига тақдим қилади.

ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …