Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ثبات العاجزين (Саботу-л-ожизийн)

ثبات العاجزين (Саботу-л-ожизийн)

№ inv. MR 199/ II

Муаллифи.Сўфи Оллоҳёр Оллоҳқули Каттақўрғоний. (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф. Асар диний, фалсафий, панд-насиҳат асосида ёзилган рисола бўлиб, унда ислом шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларни шеърий услубда содда тилда тушунтириб берилган. Унда 13 мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, ўрта асрларда Марказий Осиё мадрсаларида дарслик сифатида ўқитилган. Халқ орасида ҳам асосий ўқилган асарлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Туркий.

Асар боши (в. 103а) :

قدلسه بر تكان يا توشسه بر قيل    آرده سراغين هج اش يقين بيل …

Асар сўнги (в. 164б) :

… قيامت كونى عجب شدتلى كوندور  كنه كار ادم اوغلى سر …

Библиография: А.Навоий, № 81-82 ; Нақшбандийя 77 ; ККСП № 395-460.

Настаълиқ. 61 варақ. (в. 103а-164б) ; (2 устун шаклда) 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´100 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова йўқ, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …