Home / ЯНГИЛИКЛАР / Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати фаоллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати фаоллаштирилди

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳар биримиздан воқеъалар ривожидан ортда қолмасликни, жараёнларни мунтазам кузатиб, шу юрт тараққиёти, ривожи учун дахлдорлик ҳисси билан яшашни тақозо этмоқда.

Маълумки, барча соҳаларда бўлгани каби диний-марифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, янгиликлар содир бўлмоқда. Шуларни инобатга олиб, соҳага оид маълумотларни тезкорлик асосида, ишончли ва аниқ ҳолда юртдошларимизга етказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати фаолияти янада такомиллаштирилди, ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилди.

Эндиликда Матбуот хизмати томонидан юртимиз мўмин-мусулмонлари, жонажон диёримизда истиқомат қилаётган турли дин вакиллари ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўз вақтида ёритиб борилади. Шунингдек, диёримизнинг кўзга кўринган уламолари иштирокида диний-маърифий мавзулардаги суҳбатлар, соҳадаги ютуқлар, ўзгаришлар, янгиликларга бағишланган видео ва аудио маҳсулотлар тайёрланиб, Сиз азизларга тақдим этилади.

Шундай экан, Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати фаолиятини қуйидаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

🌐 “Youtube” даги манзилимиз:
https://www.youtube.com/channel/UCJAFOJP_mbtPhsBpVcLZoMA

🌐 “Facebook” даги манзилимиз:
https://facebook.com/dinqumita

🌐 “Telegram” даги манзилимиз: https://t.me/DinQumita

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …