Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мисрлик олим билан видеоучрашув

Мисрлик олим билан видеоучрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида 8 август куни Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Муҳаммад Назир Ийад билан видеоконференция бўлиб ўтди.

Марказ мутахассислари, олимлар, Ҳадис мактаби мударрислари иштирок этган тадбирни Марказ директори Ш.Зиёдов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг 2018 йил сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб берганини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда, жумладан, илм-фан ва аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш йўналишида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ушбу видеоконференция Ўзбекистон расмий делегациясининг 15 июль куни Қоҳирада мисрлик таниқли академик билан бўлиб ўтган учрашувининг мантиқий давоми бўлди.

Академик Муҳаммад Назир Ийад ўз тадқиқоти – Имом Мотуридий ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.

Видеоконференцияда Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар, ислом цивилизацияси ва илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган алломаларнинг меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Академик Муҳаммад Назир Ийад анжуман қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …