Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 58

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Асар “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-хунаса”да тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 183а) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 183а) :

 

تمت هذه النسخة الشريفة الميمونة الخلاصة من الوقاية هى من مصنفات صدر الشريعة جزا ك الله خيرا سنة ١٣٠٩

Кўчирилган сана (в. 183а) : 1309/1891 й.

Настаълиқ. 183 варақ. (в. 1б-183а) ; + 01а, 183б бўш варақ ; 01б-03а ҳамд, саловат, форс тилида дуо ва Ғавсул Аъзамдан парча бор ; 184-187 варақларда туркий ва форс тилида дуо келтирилган. 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´65 mm. ; варақ ўлчами : 255´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган ва муқоваси таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг …