Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарларининг семинари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарларининг семинари бўлиб ўтмоқда

Бугун 8 август куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарларининг семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмита таълим бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх А.Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлим мутахассиси С.Шерхонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими ходими И.Бегматов, котибият бўлими мутахассиси А.Ҳомидов ҳамда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, “Мир Араб” олий мадрасаси ректори Ҳ.Йўлдошхўжаев, Самарқанд Ҳадис илмий мактаби раҳбари О.Юсупов, ҳамда “Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Хожа Бухорий”, “Ҳидоя”, “Саййид Муҳийиддин Маҳдум”, “Фахриддин Ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, “Жўйбори Калон”, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, шунингдек, Фиқҳ, Ақида, Тасаввуф, Калом ва Ҳадис мактаби раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур семинарда 2018-2019 ўқув йили бўйича ўтказилган қабул имтиҳонлари натижалари таҳлили, 2017-2019 йилларда диний таълим муассасаларини комплекс ривожлантириш дастури юзасидан бажарилган ишлар ҳисоботи, “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти тўғрисида ҳисобот, Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва байрамни муносиб кутиб олиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари бўйича ҳисобот, “Мустақиллик дарси”ни ташкил этиш уни юқори савияда ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар, 2017-2018 ўқув йили битирувчиларининг ЎМИ буйруғи асосида тақсимот қилинган жойларда иш билан таъминланганлик мониторинги, шунингдек, диний таълим муассасасининг одоб-аҳлоқ ва ички тартиб-қоидалари тўғрисида ҳамда 2018-2019 ўқув йилида диний таълим муассасалари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида келишиб олинди.

Манба: islaminstitut.uz

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …