Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 5

Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.).

Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга кўчиб ўтган ва бу ерда мазкур шарҳини ёзган. Бу шарҳни муаллиф “Жомиъ ар-румуз” деб номлайди. Шайбоний хонларидан Убайдуллоҳ Муҳаммадхон таклифига биноан 944/1537 йилда Бухорога келади ва Мовароуннаҳр муфтийси деб эълон қилинади. Асарни кўчириб, Убайдуллоҳ Муҳаммадхонга бағишлаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله الذى فضلنا بتعليم اصول مبسوط الجامع الكبير من الاحكام و كرمنا بتفهيم ….

Асар сўнги (в. 569б) :

…ما ذكرناه قول ابحسه و اصحابه وعلى الفتوى ولما كان السغير من اساتذه …

Библиография : GAL I, 378 ; SB I, № 648 ; R. VASSIE, № 89-90 ; СВР IV, № 3135-3141; Ahlwardt IV, № 4563 ; Халидов, № 4118-4148 ; Нукус № 39.

Настаълиқ. 569 варақ. (в. 1а-569б) ; +01а варақда форсча ғазал бор ; 01б-02а бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгирланмаган ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матннинг қизил сиёҳ билан белгиланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 220´115 mm. ; варақ ўлчами : 310´225 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …