Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Шарҳ ал-виқоя

Шарҳ ал-виқоя

№ inv. MR 225

Муаллиф.Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. Асар “Китоб ал-байъ” (“Савдо китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-хунаса”да тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

كتاب البيوع قال البيع ينعقد بالايجاب و بالقبول اذا كانا بلفظ ماض مثل ان تقول احد هما بعت والاخر …

Асар сўнги (в. 459б) :

كقليل النجاسة و قليل الانكشاف بخلاف ما اذا كانا نصفه او كانت المية اغلب لانه لا ضرورة

Колофон (в. 460а) :

ولله اعلم بالصواب و اليه المرجع والماب تمت الكتابة على يد عبدالضعيف الراجى الى رحمة البارى ملا ميرهادى اللهم اغفر لكتابه و قارية و لمن نظر بعين التصحح و الجميع المؤمنين و المؤمنات و المسلمين و المسلمات سنة ۱٢٨۴

Кўчирилган сана (в. 460а) 1284/1867 й.

Хаттот (в. 460а) : Мулло Мирҳодий.

Настаълиқ. 460 варақ. (в. 1б-460а) ; 01-03а, 460б-462б бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами ; 180´70 mm. варақ ўлчами ; 230´175 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Саҳҳоф : Мулло Усмон.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг …