Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркиядаги ҳамкорлари кўпаймоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркиядаги ҳамкорлари кўпаймоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегатцияси шу кунларда Туркиядаги нуфузли университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида мазкур давлатда бўлиб турибди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2018 йил 2 июль куни Туркиядаги нуфузли олийгоҳлардан Сабаҳитдин Заим Университети  ректори профессор Меҳмет Булут ва Ибн Халдун Университети  ректори профессор Режеб Шентурк билан ўзаро келишув меморондумлар имзолаган эди.  

Мазкур меморондумларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ИБХИТМ директори Ш.Зиёдов Туркия сафари давомида Сабахитдин Заим ҳамда Ибн Халдун университетларида бўлди.

Шунингдек, ИСАМ (Ислом тадқиқотлари маркази)да ҳам бўлиб, учрашувда ўзаро ҳамкорлик, алломалар ҳаёти ва илмий меъросини ўрганиш, Сулаймония фондидаги қўлёзмаларни тадқиқ этиш, томонлар илмий ходимлари малакасини ошириш ҳамда халқаро конференциялар ўтказиш бўйича ўзаро келишиб олинди. Мулоқот жараёнида ИСАМ раҳбари профессор Рашид Кўчук билан учрашув бўлиб ўтди ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. ИСАМ томонидан нашр этилган “Саҳиҳул Бухорий” асарининг XI-асрга тегишли бўлган қўлёзма фотонусхасини ИБХИТМга ҳадя қилди.

Туркиядаги Ўзбекистон делегациясининг илмий сафари давом этмоқда.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …