Home / ЯНГИЛИКЛАР / ИБХИТМ ва Мармара университети ўртасида халқаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

ИБХИТМ ва Мармара университети ўртасида халқаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида тузилган “Йўл харитаси”га биноан мамлакатлардаги илмий-тадқиқот марказлари ўртасида илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш белгиланган.

Жорий йилнинг 23 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркиянинг Мармара университети проректори профессор Ў.Акгирай билан илмий-тадқиқот ишларини , қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва кадрлар алмашинуви масаласи бўйича Мармара университетида учрашув бўлиб ўтди.  Мармара университети Туркиянинг энг йирик университетларидан бири бўлиб, унда 2800 дан зиёд профессор-ўқитувчилар хизмат қилади ва 80 000 дан зиёд маҳаллий ва хорижий давлатлардан келган талабалар таълим олади.  

Учрашув сўнгида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот соҳаларини мустаҳкамлаш, қўлёзмаларни тадқиқ этиш, кадрлар малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш ва илмий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.  

Мармара университети томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорийнинг ўн биринчи асрга оид “Саҳиҳ ал-Бухорий” асари қўлёзмасининг фотонусхаси тақдим этилди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Россия кутубхоналаридан Ўзбекистон тарихига оид энг нодир қўлёзмалар топилди

Ўзбекистон замини маданий бойликларга бой. Айни пайтда тақдир тақозоси билан халқимиз маданиятига оид мерос бутун …