Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مفتاح الجنان (Мифтоҳ ал-жинон)

مفتاح الجنان (Мифтоҳ ал-жинон)

№ inv. MR 150/X

Муаллиф: Муҳаммад Мужир Важиҳ Адиб (XIV аср).

Фиқҳ. Асарда фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, унда калимаи таҳлил, Қуръон карим, зикр, таҳорат, мисвок фазилатлари ва бошқа кўпроқ ибодат учун зарур бўлган масалалар кенгайтирилиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 89б).

Асар боши (в. 89б) :

حمد بيحد و ثناى بى عدد وخاليق احد ورازق صمد را كه بر كزيد بشر را بر كل مخلوقات كه …

Асар сўнги (в. 278а) :

… برحمتك يا ارحم الرحمين بعده بر… ناظران و نكته سبحان وسترو پوشيده نماندكه مؤلف اين كتاب ميتطاب مولا ضياء الحق و الدين از اولاد…. حضرت خواجه عبدالله انصارى رحمدالله محقق ست

Библиография : СВР IV, № 3342 ; СВР VIII, № 5901 ; Ethe I, № 2565-2566; Кина I, 4172 ; Rieu I, 40-41.

Колофон(в. 278а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب شود باتوفيق خداى لاينام اين كتابت روز جمعه تمام

Кўчирилган сана : жума куни тугатган.

Настаълиқ. 190 варақ. (в. 89б-278а) ; 278б бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, баъзи варақлар бир-бирига ёпишиб кетган, сўнги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

ثبات العاجزين (Саботу-л-ожизийн)

№ inv. MR 199/ II Муаллифи.Сўфи Оллоҳёр Оллоҳқули Каттақўрғоний. (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф. Асар …