Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистонлик исломшунос ва шарқшунос олимлардан иборат делегация аъзолари Миср Араб Республикасида

Ўзбекистонлик исломшунос ва шарқшунос олимлардан иборат делегация аъзолари Миср Араб Республикасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида марказ томонидан  ўтган қисқа вақт давомида дунёнинг 15 дан ортиқ етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди.

Бундан ташқари, Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистондаги илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Малайзиянинг Ислом илмлари университети, Ислом цивилизацияси институти, Исломни англаш институти билан буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва кенг тадқиқ этиш йўналишида келишувларга эришилди.

Саудия Арабистонининг Подшоҳ Абдулазиз университети, Сунна ва набавий меросни ўрганиш маркази билан хорижда сақланаётган нодир қўлёзмаларнинг нусхаларини олиш бўйича битим имзоланди.

Айни кунларда Ўзбекистоннинг исломшунос ва шарқшунос олимларидан иборат делегация аъзолари Миср Араб Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Делегация аъзолари дашриф доирасида дастлаб, Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар университети қошидаги “Мажмуатул бухус ал-ислам” (Ислом тадқиқотлари академияси) директори Муҳаммад Назийф Ияад билан учрашиб, ҳар икки мамлакат исломшунос олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Учрашувда, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ал-Азҳар университети ўртасида имзоланган меморандумга асосан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳар икки мамлакат илмий-тадқиқотчилари учун ҳам ўзаро манфаатли бўлаётгани эътироф этилиб,  бу саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди ва илмий-тадқиқот йўналишида истиқболда амалга оширилиши лозим вазифалар белгилаб олинди.

Делегация аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …