Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Сарфи Баҳоий

Сарфи Баҳоий

№ inv. MR 64/VI

Муаллиф: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 88б).

Асар боши (в. 88б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…

Асар сўнги (в. 120а) :

… عين واز ناقص بر وزن مفعل ميايد همجن مفعل مرمى واز غير ثلاثى مجرد بر وزن

Колофон (в. 120а) :

شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز دوشنبه تمام سنة ١٢٩٨يكهزار دو صد نود هشت

Кўчирилган сана (в. 120а) : 1298/1881 й. душанба куни тугатган.

Настаълиқ. 32 варақ. (в. 89б-120а) ; 120б сарф илмига оид маълумот бор ; 121а дуо бор ; 121б-123а бўш варақ ; 123б-124б хаттот машқи ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 110´50 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

آداب المفتيين والمستفتين (Одаб ал-муфтийн ва ал-мустафтийн)

№ inv. MR 137/III Муаллиф ­­­­– номаълум.  Фиқҳ. Асар муқаддима ва етти фаслдан иборат бўлиб, …