Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ал-Азҳар университети ректори билан учрашув

Ал-Азҳар университети ректори билан учрашув

Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. 3 июль куни Ўзбекистон делегация аъзолари ва Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда томонлар ўртасида маданий ва илмий ҳамда таълим соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий бир неча ой олдин Ўзбекистонга Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Таййип билан ташриф буюргани, сафар давомида бир қатор ҳукумат раҳбарлари ва олимлар билан учрашиш шарафига муяссар бўлгани ҳамда бу учрашувлар унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Ал-Азҳар университетининг дунёда ўрни ва нуфузи юқори экани, томонлар ўртасида йўлга қўйиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдирди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

“Буюк саркарда, адолат ва улуғворлик тимсоли”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий …