Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح على الشافية (Шарҳу ала аш-шофия)

شرح على الشافية (Шарҳу ала аш-шофия)

№ inv. MR 128

Муаллиф:Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (ваф.746/1345 й.).

ГрамматикаАсар Ибн Ҳожиб номи билан танилган машҳур наҳв олими Усмон ибн Умар (ваф. 646/1248 й.)нинг сарф илмига оид “аш-Шофия фит-тасриф” номли асарига Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий тарафидан ёзилган шарҳдир. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари, мавзулар мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

نحمد ك يا من بيد ه الخير و الجود و ليس فى الحقيقة غيره بموجود و نصلى على رسولك محمد…

Асар сўнги (в. 184б) :

… فانها يكتب بلام واحدة لان اللام فيها لا ينفصل فصار كا الجر و كتب نحو الذين فى… بلا من …

Библиография : GAL I, 303 ; SB I, 536 ; Халидов I, № 7437-7440.

Настаълиқ. 184 варақ. (в. 1б-184б) ; +01а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил сиёҳда белгиланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, нақшинкор, чармли, шарқ муқоваси.

Қўлёзманинг ҳолати: яхши сақланган, варақлари қирқилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …