Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бугун мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Нега айнан 27 июнь куни мазкур соҳа ходимларининг касб байрами нишонланади?

Бугун мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Нега айнан 27 июнь куни мазкур соҳа ходимларининг касб байрами нишонланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 24 июндаги фармонига мувофиқ, 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида белгиланган. Мана 26 йилдирки, мамлакатимизда матбуот, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет-журналистикага дахлдор касб эгалари бу кунни байрам сифатида нишонлайдилар.

Ушбу сана юртимизда ўзбек тилидаги дастлабки миллий матбуот нашри сифатида юзага келган “Тараққий” газетаси шарафига шундай белгиланди. Чунки, 1906 йилнинг 27 июнида мазкур газетанинг илк сони чоп этилган эди.

Газета фаолиятининг асосини ривожланиб бораётган илғор мамлакатлар тажрибаларини қўллаб, тобора орқага кетаётган миллатни бу йўлдан асраб қолиш учун курашиш ғояси ташкил этарди. Унинг илк сонида ўз олдига қўйган мақсади ҳақида шундай ёзилганди: “Газетамиз “Тараққий” номинда ўлиб, бора-бора жисми ҳам исмиға мувофиқ ўлуб, миллатимизни “кейин” бормоғига асло рози эмасдурмиз. Бақадри имкон миллати исломни олий даражада ўлмоғига ва миллати исломдаги тижорат, касб ва корнинг ортмоғига йўл излаб ижтиҳол қилур”.

“Тараққий” – тараққийпарвар бир газета бўлган. Газета маҳаллий халқ манфаати йўлида чинакамига фаолият юритгани учун ҳам 20-сонига етганда мусодара қилиниб, чоп этиш тўхтатилган.  Газета 20 августга қадар, яъни икки ой, бир ҳафта нашр қилинган.

“Миллий журналистика тарихи”

Манба: turdimov.uz

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …