Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси совға қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси совға қилинди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида илмий-амалий ўқув семинари ўтказилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда мазкур ташкилот бош директори, профессор Холит Эрен ҳам иштирок этди.

Семинар доирасидаги “Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси” чоғида Холит Эрен Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси ҳамда Султон Абдулҳамид томонидан XIX асрда тайёрланган Муқаддас Каъба ва унинг ҳудуди акс этган китоб альбомини совға қилди.

Манба: zarnews.uz

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …