Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази билан меморандум имзоланди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази билан меморандум имзоланди

“Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий ва ўқув семинарининг биринчи куни  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти бош директори Холит Эрен ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Нуфузли олим Марказ кутубхонасига Тўпқапи саройи музейидаги сақланаётган Усмон розияоллоҳу анҳуга тегишли дунёдаги энг қадимги нусхаларини совға қилди. Асарда Тошкент шаҳрида Хасти Имом мажмуасида сақланаётган “Усмони Мусҳаф” дан, Истанбулда “ТИАМ” мусҳафи, Қоҳира мусҳафи, Париж мусҳафи, Петербург мусҳафи, Берлин мусҳафи, Санъа мусҳафидан бир неча саҳифаларидан келтириб, уларга таъриф берилган.

Ушбу китобда Абу Али ибн Абу Толибга мансуб мусҳаф бўлиб, у машҳур “Санъа мусҳафи” номи билан номланади.

Мазкур китобларда келтирилган мусҳафлардаги саҳифалардаги ёзувлар энг қадимги куфий хатида бўлиб, расм остида ҳар бир оятни тўлиқ шаклда келтирилган.

Бундан ташқари профессор Холит Эрен, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий қаламига мансуб “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад ал-мухтасар” асарининг факсимилия нусхаси ва  “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад ал-мухтасар (ал-муқаддима-фиҳрис)” асарларини ҳамда Усмонийлар даврига оид фотальбом китобини ҳам ҳадя қилди. Ушбу қўлёзма асар нусхаси XI-асрга оид риқо ва насх уйғунлигида кўчирилган. Мазкур қўлёзма нусха Туркиядаги “Мурод мулла” кутубхонасида № 4241 рақамда сақланмоқда. Асарнинг аҳамияти  “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад ал-мухтасар” нинг тулиқ нусхаси бўлиб, асар яхши сақланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …