Home / ЯНГИЛИКЛАР / “ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАРИ: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ” МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ

“ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАРИ: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ” МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий ўқув семинари биринчи кунги режасига мувофиқ ўз якунига етди.


Кун тартибига кўра халқаро семинар иштирокчилари, профессор-олимлар, қўлёзма фондлар бўйича мутахассислар ўқув-амалий семинар дастурига мувофиқ белгиланган мавзулари бўйича ўз маърузалари билан иштирок этишди.


Маърузачилар қадимий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни муҳофаза қилиш, каталоглаштириш, таржима ишларини олиб бориш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича тизимли илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Анжуман даслабки кун тартиби давомида соҳани ривожлантириш учун масъул вазирликлар ва соҳага оид мутасаддилар учун илмий давра суҳбатлари ташкил этилиб, соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашув ва касбий технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар чиқарилади.

Халқаро илмий-амалий ўқув семинари эртага давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …