Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Сарфи Баҳоий (Бидон)

Сарфи Баҳоий (Бидон)

 № inv. MR 63/III

Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

 Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 50б).

Асар боши (в. 50б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

 Асар сўнги (в. 62б) :

… اسم تفضيل ضربيان و وزن زننده صيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربيات  زنان زننده تر صيغه جمع مؤنث اسم تفضيل

 Колофон (в. 62б) :

 تمت الكتاب بعون الملك الوهاب والله اعلم بالصواب١٢٥٣ شد بتوفيق خداى لا ينام // اين كتابت روز

پيشنبه تمام هر كه خواند دعا طمع دارم قاريا بر من مكن قهرى عتاب  كر خطاى رفته باشد از كتاب    ان خطاى رفته را تصحح كن از كرم والله اعلم بالصاب  خط خوب از من مسكين چه طمع ميدارى خاطرى جمع ندارم كه نورسيو خط خوب 

 Кўчирилган сана (в. 62б) : 1253/1838 й. пайшанба куни тугатган.

 Настаълиқ. 13 варақ. (в. 50б-62б) ; 63 бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´65 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ;  варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Фарғон Қутб Харбод.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 186/IV Муаллиф номаълум. Дуо.Рисолада турли хил қасийдалар келтирилган бўлиб, ҳар бир қасийданинг …