Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ислом Тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг илк натижалари

Ислом Тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг илк натижалари

Бугун Марказимиз учун муваффақиятли ҳамда омадли кун бўлди. Ўтган йилнинг сентябр ойида Ислом Тараққиёт банки томонидан ноёб қўлёзма китобларни электрон базасини яратиш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази учун грант асосида маблағ ажратишга келишилган эди. Бугун шу ҳамкорлик асосида Марказга грант босқичининг уч томонлама розилик имзоси билан грант маблағи ажратилди.

 

Бу амалга оширилган лойиҳа асосида энди Марказимиз Германиянинг энг яхши фирмаларидан бири Zeutschel (Зойчел)нинг рақамли китоб сканери билан тўлиқ таъминланади ва марказимиз фондида сақланаётган барча маънавий бойликлар халқимизга ва мутахассисларга электрон тарзда етказиб берилади. Бу марказимиз учун катта бир олдинга силжиш қадамидир.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …