Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Отинойлар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув семинарлари давом этмоқда

Отинойлар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 6-13 июн кунлари Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ, соҳа вакиллари ва мутасаддилари иштирокида отинойиларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотларини ташкил этилди.

Ушбу ўқув-семинарларда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари, СамДУ ва СамИСИ олийгоҳларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари ва Имом Бухорий халқаро маркази вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзларининг соҳага доир маърузалари билан иштирок этмоқдалар. Мазкур йиғилиш баёни қарорига мувофиқ, 6 июн куни вилоятимизнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Ургут ҳамда Пайариқ туманларида дастлабки қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари бошланди.

Жумладан 6 июн куни Пастдарғом ва Нуробод туманлари отинойилари учун ҳадисшунослик шўъбаси илмий ходими Т. Эвадуллаев “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” номли, Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон тумани туманлари отинойилари учун диний маърифий тадбирлар илмий ходими Ж.Жумаев “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” номли, Пайариқ ва Иштихон тумани отинойилари учун қуръоншунослик шўъбаси раҳбари У.Муҳаммадиев “Отинойиларнинг маънавий-маърифий соҳадаги долзарб вазифалари” номли, Ургут ва Тайлоқ туманларида қуръоншунослик шўъбаси илмий ходими Н. Қобилов “Дин ва давлат муносабатлари. Дин ва маънавият” номли маърузалари билан иштирок этди.

7 июн куни Самарқанд шаҳри отинойилари учун фиқҳшунослик шўъбаси раҳбари М. Хидиров “Ҳанафийя мазҳабининг таълимоти, тарихи ва бугунги кундаги аҳамиятининг мазмун-моҳияти” номли, Каттақўрғон шаҳри ва Каттақўрғон тумани отинойилари учун қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Й. Исаев “Дин ва давлат муносабатлари. Дин ва маънавият” мавзусида, Жомбой ва Булунғур туманлари отинойилари учун қуръоншунослик шўъбаси илмий ходими Н. Қобилов “Ҳанафийя мазҳабининг таълимоти, тарихи ва бугунги кундаги аҳамиятининг мазмун-моҳияти” номли маърузалари билан иштирок этди.

8 июн куни Каттақўрғон шаҳри ҳамда Каттақўрғон ва Нарпай туманлари ташкил этилган навбатдаги семинарда нашрлар бўлими бошлиғи О. Муҳаммадиев «Абу Мансур Мотуридий тарихи. Мотуридия таълимоти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусида, Жомбой ва Булунғур туманлари отинойилари учун ҳадисшунослик бўлими илмий ходими О.Неъматов “Абу Мансур Мотуридий тарихи. Мотуридия таълимоти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.

Суҳбат якунида энг фаол отинойиларга Марказ Нашриёти томонидан нашр этилган рисолалар совға қилинди. Ҳудудларда отинойилар учун ўқув-семинар машғулотлари қизғин савол жавоб тарзида  янада самарали бўлмоқда.

 ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …