Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқандда отинойлар учун қисқа муддатли ўқув семинар ташкил этилди

Самарқандда отинойлар учун қисқа муддатли ўқув семинар ташкил этилди

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ 6-13 июн кунлари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Жомбой, Иштихон, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларида Отинойиларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотларини ташкил этиш белгиланган.

Мазкур йиғилиш баёни қарори мувофиқ бугун 6 июн куни вилоятимизнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Ургут ҳамда Пайариқ туманларида дастлабки қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув-семинарларда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари, СамДУ ва СамИСИ олийгоҳларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари ва Имом Бухорий халқаро маркази вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзларининг сермазмун маърузалари билан иштирок этмоқдалар.

Ўқув-семинар машғулотлари савол жавоб билан янада самарали бўлмоқда..

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …