Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 199/I

Муаллифи: Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).

 Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) :

 كفتم اى سلطانى خوجا رحم كه بر اين غريب  كفت در دنيال من ره كم كند  ميكند… 

 Асар сўнги (в. 98б) :

 

… خاند دعا طمع دارم زانكه من بنده كنهكارم

 خطم هر جند ويران حيران است براى ياد كارمى رسانم

Библиография :  Кина, № 1425-1477 ; А.Навоий, № 233-240 ; СВР II, № 1086-1093.

 Настаълиқ. 89 варақ. (в. 1а-89б) ;  99-102б  хаттот машқи ва бўш варақ бор ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ; варақ ўлчами : 235´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : муқова йўқ, таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …