Home / МАҚОЛАЛАР / Хориждан Имом Бухорийнинг “Ал-жоми ас-саҳиҳ” асарини нодир қўлёзма нусхаси олиб келинди

Хориждан Имом Бухорийнинг “Ал-жоми ас-саҳиҳ” асарини нодир қўлёзма нусхаси олиб келинди

Мамлакатимизда ислом маданияти ва маърифатини ўргатиш, татбиқ  этиш ва ўсиб келаётган авлодга аждодларимизнинг илмий меросини етказиш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳар бир тадқиқотчини олдига бир қанча маъсулиятли вазифани қўйди. Бугунги кунда асрлар давомида қўл урилмаган нодир қўлёзма асарлар асрлар оша халқлар томонидан маънавий бойлик сифатида асраб авайланиб келинмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан кўп йиллардан бери Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодлеан кутубхонасида MS. Bodl. Or. 285 рақами остида сақланаётган Имом Бухорийнинг “Ал-жоми ас-саҳиҳ” асарининг740/1339 йилдахаттот Абдуллоҳ Жарир томонидан насх хатида кўчирилган нодир қўлёзмасининг рангли электрон нусхаси олиб келинди.

Асарни кўчирилганига681 йил бўлишига қарамасдан жуда яхши сақланган. Асарнинг муқоваси ва баъзи саҳифалари таъмирланган.

Асартўрт кишининг мулк тасарруфида бўлган. Улар:

927/1520 йил МуҳаммадМуҳаммадМуҳаммад Қовсавий Лутфуллоҳ

978/1570 йил Абдуллоҳ ас-Самад … Муҳаммад

1010/1601 йил Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Мулло

1033/1624 йил Аҳмад ибн …. Муҳаммад Бағдодий …лар бўлиб, ушбу маълумотлар асарнинг бош – зарҳал саҳифасида ёзиб қолдирилган.

2019 йилнинг 3-май санасида ушбу нусханинг (ҳажми – 323 варақ)нинг рангли электрон нусхасиЎзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази электрон қўлёзмалар фондига тақдим қилинди.

Имом Бухорийни бутун ислом оламида билмаган ёки эшитмаган инсон бўлмаса керак.Алломани яшаган вақти Аббосийлар сулоласинингҳукмронлик даврига тўғри келади. Имом Бухорийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Баззазбеҳ бўлиб, кунясиАбу Абдуллоҳ, лақаби “Имом ал-муҳаддисийн” (Муҳаддийсларнинг имоми, пешвоси), “Амир мўминийн фил-ҳадийс” (Ҳадис илмининг амири, султони)дир.

Имом Бухорийнинг илмийижодий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади.Имом Бухорий қаламига мансуб асарлари ҳам ҳозирги замон илм-фани учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Унинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”, “Ал-адаб ал-муфрад” каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, инсонлар қалбига ҳалоллик, адолат, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, ватанпарвар, мурувватли, раҳм-шафқатли,ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат-эътиборли бўлиш каби юксак инсоний фазилатларни сингдиради.Бу ибратли панд-насиҳатлар ва ўгитлар ҳозирги жамиятимиз аҳлини, айниқса ёш авлодни етук, комил инсон қилиб тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Имом Бухорийнинг асарлари нафақат диний илмлар мажмуасига оид бўлиб қолмасдан, балки улар дунёвий илмларга оид маълумотларга ҳам бойдир. Масалан “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”да тарих, мантиқ, фиқҳ, ҳуқуқшунослик, табобат ва бошқа қатор фанларга оид кўплаб маълумотларни ҳам учратамиз.

“Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”нинг тўлиқ номи “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадис Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айёмиҳи” (Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, суннатлари ва айёмлари ҳақида жамловчи, саҳиҳ ва муснад), деб аталади. Асарни ёзилган ;жойи ҳақида тарихчи Ибн ҲажарАсқалоний; “Имом Бухорий бу йирик асарни ёзишниуни асосий мундарижасини тузишни Маккаи мукаррмада – Байт ал-Ҳаромда бўлган вақтдан бошлаб, она юрти Бухорода ниҳоясига етказиб, оққа кўчирилган ва бу асарга 7275 та ҳадисни киритилган”[1] деб шу фикрни айтади.Имом Бухорийнинг қолдирган илмий меросидан бутун дунё халқлари баҳраманд бўлиши мумкин. Алломанинг асарлари турли тилларга таржима қилиниб нашр этилмоқда. Дунё мамлакатларининг деярли барча кутубхоналарида ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

Имом Бухорий ижодий фаолияти давомида 20дан зиёд асар битган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томониданИмом Бухорийнинг “Сулосийёт ал-Бухорий” ва“Холқ афъол ал-ибад”китоблари таржима қилинда. “Ат-тарих ас-сағир” китоби эса таржима қилинмоқда. Албатта, таржима қилинган бу китоблар босқичма-босқич нашр қилиниб, китобхонлар ихтиёрига ҳавола қилинади.

Ирода Даурбекова
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
илмий ходими

[1]Мозийдан таралган зиё, Т., 1998 й, 60-бет.

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …