Home / МАҚОЛАЛАР / Қуръони каримдаги нозик иборалар

Қуръони каримдаги нозик иборалар

Шайх Имом устоз, олим, фозил, комил, тўғри йўлда юрувчи, билимдон, моҳир, ҳасабда ва насабда диёнатли, миллат ва диндаги ислом ва мусулмонларни хужжати, суннатни тирилтирувчи, бидъатни учирувчи, шариатни рукни, муфассирларнинг саййиди, мухаққиқларни улуғи Абул Ҳамит Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Музаффар ибн Розий Ҳанафий Аллоҳ таоло у кишини фазлини давомли қилсин ва мустахкамласин. Аллоҳ у кишининг дунё ва диний ишларини ҳимоя қилсин деб ҳамду санодан кейин айтади:

Мен Қуръони мажид тўғрисида мулоҳаза қилдим ва улуғ, шарафли бўлган Қуръон ҳақида фикр юритдим. Қуръони карим ҳақида мулоҳазамнинг узунлигини, чиройли муҳокама қилишимни ғаройиб ва ажойиб, азиз бўлган кўп маъноларни фикрлашлигимни чиқариб олдим. Мана шу борада бир неча китобларни муддатнинг ва умримнинг узун бўлишига кўра тўпладим. Албатта Қуръон Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганларидек, Қуръоннинг мўъжизалиги ва ажойиблиги йўқ бўлмайди.

Музаффар ибн Розий ўз қўлёзма асари ҳақида шундай деб айтади. Мен китобимни “Латоифул Қуръон” деб номладим ва уни 10-та бобга бўлдим.

Оятларни аниқ ва равшан қилиб тушунтириш, киноя оятлар, уйларнинг зикри, дарахтлар, дузах, ҳайвонлар, Пайғамбар, тоғлар, жаннат ва охират ҳақида.

Оятларни аниқ ва равшан қилиб тушунтириш бобида Албатта Аллоҳ таоло Қуръони каримда 10 та нарсанинг исмини очиқ-ойдин келтириб ўтган.

Фаришталарнинг исми, Пайғамбарларнинг исми, Баъзи кофирларнинг исми, баъзи саҳобаларнинг исми, ойларнинг исми, кунларни, баъзи шаҳарларнинг исми, тоғларнинг исми, масжидларнинг ва қушларнинг исмини баён қилган.

Фаришталардан, Жаброил, Мекоил, Хорут ва Морутлардир.

Пайғамбарлардан фақатгина 26-донаси баён қилинганлардан Одам (а.с), Идрис (а.с), Нуҳ (а.с), Ҳуд (а.с), Солиҳ (а.с), Шуайб (а.с), Иброҳим (а.с), Исмоил (а.с), Исҳоқ (а.с), Ёқуб (а.с), Юсуф (а.с), Мусо (а.с), Ҳорун (а.с), Зулкафил (а.с), Ўзир (а.с), Довуд (а.с), Сулаймон (а.с), Айуб (а.с), Закариё (а.с), Яҳё (а.с), Исо (а.с), Юша (а.с) ва Илёс (а.с), Ясъа (а.с), Лут (а.с) ва Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарлар келтирилган.

Кофирлардан фақатгина баъзиларининг биринчи бўлиб зикр қилинганлари Фиравн, Ҳаммон, Қорун, Самирий, Жалут ва Озорлардир. Уммати Муҳаммадиядан кофир бўлиб ўтганлардан фақат Абу Лаҳаб келтирилган. Абу Лаҳабнинг яна бир куняси баъзида Абдул Уззо деб ҳам келтирилади.

Олим ва ҳаким бўлган инсонлардан фақатгина Луқмон келтирилган.

Ислом Подшоҳларидан фақатгина Зурқарнайн, Толут ва Туббаалар келтирилган.

Саҳобалардан фақатгина исми баён қилиниб келгани Зайд ибн Ҳорисдир.

Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир.

“Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир” (Жумаъ, 9-оят).

Ҳафтанинг Шанба куни ҳам Қуръоннинг бешта жойида келтириб ўтилган. Шаҳарлардан фақатгина беш дона Макка, Мадийна, Миср, Мадян, Саба каби номлари келтириб ўтилган.

Тоғлардан баъзи тоғларнинг номи келтирилиб ўтилганларидан Жудий ва Тур тоғларидир.

Масжидлардан иккита масжидларнинг номи келтирилиб ўтилганлари Масжидил Ҳаром ва Масжидил Ақсолар.

Қушлардан баъзи қушларнинг номи келтирилиб ўтилганлари.

Ва қушларни текширди-да: Нега Ҳудҳудни (Пупишак) кўрмаётирман ёки ғойиблардан бўлдими? (Намл, 20-оят).

Мазкур қўлёзма асарда Қуръони каримда келтирилган баъзи маълумотларни келтириб ўтилган бўлиб, ушбу асар тўлиқ боши ва охири мавжуд.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Қуръоншунослик шўъбаси илмий ходими
А. Рахимов

Check Also

ЎЗБEК ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА «НИЗОМ АТ-ТАВОРИХ»НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбек давлатчилигини бошқарган сомонийлар, салжуқийлар, ануштегинийлар ҳамда мўғулларга қарамлик даври (1220–1370) тарихига оид манбалардан бири …