Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАРКАЗДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 7 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий ходими жаноб Бармак Пажвак ва Марказий Осиё Республикалари соҳага доир мутасадди вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш. Зиёдов, директор ўринбосари Ш. Умаров ва илмий ходимлар кутиб олишди. Делегация аъзоларига дастлаб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди, сўнг музейга таклиф этилиб, ундаги нодир экспонатлар, Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлари билан яқиндан таништирилди.

Айни вақтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази конференциялар залида АҚШ тинчлик институти ва Марказий Осиё Республикалари соҳага доир мутассади вакиллари ва Марказ илмий ходимлари иштирокида “Диний бағрикенглик ва экстремизмга қарши курашда диний таълимнинг ўрни” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.

ИБХИТМ Матбуот маркази

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …