Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)

شرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 13

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Мазкур асар Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий (ваф. 600/1204 й.)нинг ал-фароиз ас-Сирожийа  (Ас-Сирожийа фи ал-фароиз)ни форс тилидаги шарҳидир. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумни кафанлаш, дафн этиш, васиятларини ижро қилиш, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

بنام خداى خداوند نعمت بزرك كه بربندكان خود به تبليغ رسل علم شرايع واحكام را رساینده … الحمد لله رب العالمين حمدا شاكرين …

Асар сўнги (в. 147б) :

… بس مجموع حصه مادر بست شكه شود و حصه دختر شصت شكه و حصه مولاى عتاقه ده شكه والله اعلم بالصواب

Колофон (в.147б) :

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب تم تم تم

Настаълиқ. 147 варақ. (в. 1б-147б) ; + 01-03а варақларда хаттот машқи бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан чирий бошлаган, нусха таякисидан ажраган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …