Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Франциялик мутахассислар билан илмий учрашув

Франциялик мутахассислар билан илмий учрашув

Вазирлар маҳкамасининг 01.02.2018 йилдаги 01-07/-1-1647-сон қарори билан тасдиқланган Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази ва Франция илмий-тадқиқот марказлари ҳамда маданий муассасалари ўртасида 2018-2022 йиллар орасида илмий ҳамкорликка оид “Йўл харитаси” тузилган эди. Ушбу хаританинг 7-бандида Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази (CНРС) билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама мутахассислар учун онлайн маъруза, семинар ва маҳорат мактаблари дарсларини ташкил қилиш бўйича фаолият ҳам кўрсатилган. Ушбу “Йўл харита”га мувофиқ бугун Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази (CНРС) илмий ходимлари Торез Жулиен (Thorez Julien) ва Изабелла Оҳаён (Isabella Ohayon)лар кутиб олинди.

Илмий мулоқотни Марказ директори Др. Ш. Зиёдов очиб, меҳмонларга Марказ фаолияти ҳақида батaфсил маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг фаранциялик илмий ходим Торез Жулеинга сўз навбати берилди. Ушбу мутахассис бу ерда ва умуман Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлардан хурсанд эканлигини билдириб, айниқса, Ўзбекистонда ҳам Давлат ҳам халқ тарафидан миллий маданият ва илмий меросга қизиқиш кучаётганидан ва бунинг меваси албатта ижобий бўлишини таъкидлаб ўтди. У ўз соҳаси ҳақида гапирар экан Францияда у ишлаётган Марказ ва Имом Бухорий илмий-тадқиқот Маркази билан ўзаро илмий ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйиш ҳақида фикрини айтиб, бу ердаги шарт-шараот уларга яна ҳам ғайрат берганини билдирди.

Шундан сўнг сўз айни Марказнинг Россия, Кавказ ва Ўрта Осиё бўйича мутахассиси Изабелла Оҳаёнга берилди. Бу матахассис Ўрта Осиёда Совет тузими ва мустақилликдан кейинги Ислом маданияти ва ривожи ҳақида тадқоқот олиб бораётганини билдириб, ҳозирги пайтдаги ўзгаришлар унинг тадқиқот мавзуси учун янада қизиқарли бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Франция ва Ўзбекитон илмий марказлари ўртасидаги илмий ҳамкорликлар анчадан бери давом этаётганини аммо кейинг икки йилда ва ҳозир бу борада изланиш янада кучаётганини хурсандчилик билан қабул қилаётганини айтди.

Франциялик мутахассислар ва Марказ мутахассислари ўртасида бўлиб ўтган эркин мулоқот соҳага қизиқиш янада кучаётганини кўрсатди. Савол-жавоб тариқасида ўтган мулоқот давомида томонлар ўзлари учун тегишли мавзуларда тажриба алмашишди.

Фазлиддин Мадиев
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Check Also

Отинойилар малака оширмоқда

Барча ватандошларимизнинг маънавий-маърифий, диний ва дунёвий билимларини мунтазам равишда бойитиб бориш, уларни юртимизда амалга оширилаётган …