Home / АЛЛОМАЛАР / Нақшбандия машойихлари. Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) 2-қисм

Нақшбандия машойихлари. Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) 2-қисм

Хожа Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил қаламга олинган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, устози Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ манқабалар ҳам ўрин олган.

“Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хожа Дуғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Аҳмад Яссавий ҳузурига қатиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дуғий: “Орифнинг ҳоли мендан устун келди”, — дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг узоқ йиллар хизматида бўлган энг фазилатли муридларидан ва буюк халифаларидан бўлганлар. Сайр-у сулукда устози (пири) жорий қилган тариқат йўлини давом эттиришда самимий ихлос ва ғайрат кўрсатганлар.

Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси,
“Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби 
Азизжон Жамалов

Манба

Check Also

МАВЛОНО ЮСУФ – БОБУР МИРЗОНИНГ ХОС ТАБИБИ

Мавлоно Юсуф Хуросоннинг Ҳирот яқинидаги Ҳавоф (Ҳаф) шаҳрида табиб оиласида туғилган. Тўлиқ исми – Юсуф …