Home / АЛЛОМАЛАР / Нақшбандия машойихлари. Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу)

Нақшбандия машойихлари. Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу)

Тариқат арбобининг йўлбошчиси, илм-маърифат асҳобининг раҳбари бўлган Ғиждувоний ҳазратлари “Хожагоний Нақшбандий” дафтарининг энг бошида келганлардандир.

Туғилган йили ҳақида бир қайд йўқ. Фақат Ҳижратнинг 575 (милодий 1179) йилда Бухордан олти фарсах узоқликдаги Ғиждувон қишлоғида вафот этгани маълум.

Ғиждувоний ҳазратларининг туғилган ери ҳам Ғиждувондир. Отасининг исми Абдул Жалил бўлиб, насаби шарифлари Имом Моликка бориб тақалиши ҳақида ривоятлар бор.

Ғиждувоний ҳазратларининг ота ва онаси асли Туркиялик эди. Абдулхолиқ ҳазратлари туғилмасдан аввал улар Бухорога кўчишган.

Силсилаи Заҳабда илк дафъа ададий вуқуф (муайян сон билан) зикрий ҳуфия қилган Ғиждувоний ҳазратлари бўлади.

– Йигирма ёшда эдим. Ҳазратим мени Мовароуннаҳрда Юсуф Ҳамадоний ҳазратларига йўллади. Ундан том маънода истиъфода этдим.

***

Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳазратлари ўғли Хожа Авлиёи Кабирга шундай насиҳат қилди:

– Эй ўғлим, илм ва адаб ўрган. Сендан аввал ўтганларнинг асарларини ўқи, тақво билан муттасиф бўл. Аҳли суннат валжамоат йўлидан юр ва беш вақт намозни жамоат билан ўқи. Фикҳ, ҳадис ва тафсир илмларини ўрган. Оз е, оз ухла, оз гапир. Бегона эркак, бегона хотинлар билан суҳбат этма. Ғайратингни дунё учун харжлама. Кўп йиғла, оз кулгин. Кулганда қаҳқаҳа отма. Қўлингдан келгунча халққа кўнгилдан хизмат эт. Машойиҳларни ҳурмат қил, ишларини инкор этма. Қалбан доимо маҳзун бўл. Вужудинг ориқ ва ҳафиф (енгил) бўлсин. Кўзларинг ёшли, амалинг холис, дуоларинг ҳузун ва тазарру ила тўлсин. Кийиминг эски, дўстинг фақир, емагинг ибодат, хонанг масжид бўлсин. Қалбинг зокир, лисонинг шокир ва мунис, йўлдошинг зикр, дўстинг фикр бўлсин.

(1-қисм тугади. Давоми бор)

Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси
Мустақимбой Бобоқулов

Манба

Check Also

АБУ БАКР АҲАВАЙНИЙ – МОҲИР ЖАРРОҲ ВА ФАЙЛАСУФ

Абу Бакр Аҳавайний – Сомонийлар даврида яшаган файласуф ва тиббиёт олими. Бухорода табиблар оиласида туғилган. …