Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ МЕЪМОРЧИЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ МЕЪМОРЧИЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида бунёд этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётида баркамол авлод тарбиясида ўзига хос ижобий аҳамиятга эга. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига кейинги кунларда маҳаллий зиёратчилар саёҳати билан бирга халқаро меҳмонлар ташрифи ҳам тобора ортмоқда.

Жорий йилнинг 2 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбари юридик фанлари доктори академик Акмал Холматович Саидов бошчилигида Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси ҳамда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилоти раиси Федотов Михаил Александрович ташриф буюрди.

Халқаро меҳмонларни Марказ директори ўринбосари доктор (Phd) Ш. Умаров ва халқаро алоқалар бўлими илмий ходими Ф. Мадиев кутиб олди. Марказ директори ўринбосари Ш. Умаров халқаро меҳмонларни Марказ биноси кириш қисми пештоқларига ёзилган ибратли битиклар билан таништириб, бинонинг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди.

Шундан сўнг халқаро меҳмонларга музейда сақланаётган Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли ҳадис илмига оид асарлари, экспозициялар ҳамда замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонлар кутубхонада сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни ва музейдаги буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар.

Марказ қўлёзмалар фондидан жой олган қадимий ноёб қўлёзма асарлар ва нодир китоблар меҳмонларда катта таассурот ўйғотди.

Халқаро меҳмонлар Ўзбекистонда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби, диний-маърифий соҳада ҳам олиб борилаётган ўзгаришларга юқори баҳо бериб, Марказ биноси шарқона ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилгани, ушбу масканни янада улуғвор бўлганлигини таъкидлади. Илмий тадқиқотчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, уларнинг илмий фаолиятини юқори баҳолади.

Ж. Жумаев
Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими
Ф. Асадов (сурат)

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …