Home / ЯНГИЛИКЛАР / «Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» халқаро конференцияси резолюция қабул қилди

«Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» халқаро конференцияси резолюция қабул қилди

28-30 март кунлари Москва ва Грозний шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро “Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» конференцияси якуни бўйича резолция қабул қилинди, деб хабар бермоқда grozny-inform.ru.

«Исломий бирлик дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, эстремизм ва террроризмнинг барча кўринишларига қарши курашиш, шунингдек, бошқа маданиятлар, цивилизациялар мулоқотига очиқлик, мусулмон давлатлар қонунларини эътироф этишга қаратилгандир», деб қайд этилган ҳужжатда. Мазкур ҳужжатда мусулмонлар учун тегишли бўлган бир қанча тавсиялар қабул қилинган бўлиб, унда жумладан, шундай дейилган:

–  Оммавий ахборот воситалари орқали бир-бирларига, шунингдек, бошқа дин вакилларига нисбатан нафрат ва адоват уйғотувчи ахборотлар тарқатилишининг олдини олиш;

–  исломий бўлмаган давлатларда истиқомат қилаётган мусулмонлардан нафақат мамлакатлари қонунларига риоя қилишлари, балки у ердаги мавжуд анъана ва маданиятларни ҳурмат қилиш талаб этилади;

–  ғайри исломий мамлакатлардаги исломий ташкилотлар мусулмонлар диаспораси ўртасида маҳаллий қонунлар, маданият, қадриятларни ҳурмат қилиш, миллий давлат концепцияси асосида ижобий фуқаролик интеграциясини амалга ошириши учун зарур тушунтириш ишларини олиб боришлари шарт.

    Конференция иштирокчилари томонидан 15 март куни Янги Зеландиядаги масжидларда содир этилган террористик ҳаракат қаттиқ танқид остига олинди. Ҳужжатда Ислом дини экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишини қоралаши таъкидланади.

«Мусулмонлар тўғри йўлни кўрсатувчи катта олимларнинг розилиги ва умматнинг кўп асрлик тажрибасига таянган Ислом динининг анъанавий қадриятларига риоя қилишлари керак», деб қайд этилган резолюцияда. Эслатиб ўтамиз, конференцияда Саудия Арабистони, Миср, Хитой, Иордания, Эрон, БАА, Покистон, Туркия, АҚШ, Франция, Жанубий Корея каби 43 та давлатдан жами 250 дан ортиқ киши иштирок этган. Мазкур тадбирда юртимиздан Ўзбекистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари Абдулазиз Мансуров ва «Hilol-nashr» нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқлар ҳам қатнашдилар.

Тадбир Бутунжаҳон Ислом Лигаси, Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси, РФА Шарқшунослик институти ислом маданияти, илм-фанини қўллаб-қувватлаш Фонди ва А.Ҳожи номидаги РЖФ кўмагида ташкил этилди.

Манба: Islom.uz

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …