Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

№ inv. MR 114

Муаллиф номаълум.

Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

بر نسحت سزكا بيان ايتاين كوزلاري الادور اولدرور شوقلني

جانيم ني جانينكا قربان ايتاين كوزلاري الادور اولدورور شوقلني …

Асар сўнги (в. 91б) :

…نزم ايتب دور كتاب لار قيليب قيلغان ايشميز معنى اهلكا غرم ايتب ترور

Колофон (в. 91б) :

برحنتك يا ارحمر احمين تمت تمت تمت

هر كه خواند دعاى طمع دارم زانكه من بنده كنه كارم

اکر کورسنک خطمده کوب خطانی اوزم نی سوک ولی سوکمه انامنی

شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز دوشنبه تمام

کتابی نوستم … بو قت عمردراز دراز

قاریا برمن مکن قهری عتاب کر خطای رفته باشد در کتاب

Настаълиқ. 91 варақ. (в. 1а-91б) ; (2 устун шаклда) 13 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли тахтадан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

آداب المفتيين والمستفتين (Одаб ал-муфтийн ва ал-мустафтийн)

№ inv. MR 137/III Муаллиф ­­­­– номаълум.  Фиқҳ. Асар муқаддима ва етти фаслдан иборат бўлиб, …