Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ўқувчи-ёшлар саёҳати давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ўқувчи-ёшлар саёҳати давом этмоқда

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ғоялари асосида ташкил этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётида ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга.

25 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилояти Оқдарё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 30 умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва 40 нафар ўқувчилари саёҳатга келишди. Меҳмонларни қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими кичик илмий ходими С. Эргашев кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Марказ асосий кириш қисми пештоқларига ёзилган ибратли битиклар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонларга илмий ходимлар томонидан буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ўқувчиларга музейда сақланаётган Имом Бухорий бобомизнинг турли даврларга тегишли  ҳадис илмига оид асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқувчилар кутубхонада сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни ва музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар.

Ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчи-ёшлар мана шундай маънавият ва маърифат масканлари ёшларни илм олишга, китоб ўқишга, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва буюк боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими
илмий ходими  Ж.Жумаев

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …