Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда ўтказилаётган Жаҳолатга қарши маърифатғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16 март куни Марказ директори ўринбосари Dr.(PhD) Ш.Умаров ва диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида устоз-мураббийлар ва талабалар иштирокида ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирида иштирок этишди. Ш.Умаров сўзга чиқиб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, фаолияти, вазифа ва мақсадлари тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек Марказ яқин фурсатда дунёнинг 14 давлати билан халқаро алоқаларни йўлга қўйганлиги ва буюк алломаларимизнинг меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида илмий тадқиқотчилар фаолияти тўғрисида ҳам тадбир иштирокчиларига маълумотлар берди.

Т. Эвадуллаев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, Марказда буюк алломаларимизнинг меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида илмий тадқиқотчилар фаолияти ва бугунги кунда буюк аждодларимизнинг бой илмий меросларини асраб авайлаш ва улар ёзиб қолдирган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар устида тизимли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида ҳам тадбир иштирокчиларига маълумот берди.

Тадбир сўнгида Т.Эвадуллаев Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрлаб нашр этилган “Имом Бухорий таърифи”, “Самарқанд алломалари”, “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” “Одоблар хазинаси” “Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси” ва “Иштихоний алломалар” китоблари ҳамда “Имом Бухорий сабоқлари” журналининг тақдимотини ўтказди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …