Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Девони Бедил

Девони Бедил

№ inv. MR 113

Муаллифи: Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.).

Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир ва тазкиранавислари диққатини ўзига жалб этган файласуф шоир. 

Нусха тўлиқ.

Асар боши. (в. 1а):

حركه نسحة  كند ان خت ري لا نيت هر مال كنند علم …

Асар сўнги. (в. 174а) :

… بفاتحهء فاتحه ياد آورى نمايند و السلام على من اتبع الهدى 

Колофон (в. 174а-174б) :

     سنة ١٣١٨ بود كه تمام شد دريد فقير حقير ملا امان ابن خليفة  نادرشاه در توابع ديزخ در قريه قزانلى  مذكور  قيشلاق ملا حسين قاضى ولد برات  باي تمت در روزپنجيشنبه باتمام رسید هر كه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كنه كارم خط درورق و دهر بماند صد سال بيچاره نويسنده درخاك رود ورق هذه الكتب ١٨٤

Кўчирилган сана (в. 174а-175б) : 1318/1901 й. Пайшанба куни тугатган. Жиззахга қарашли Қозонли қишлоғи, мазкур қишлоқ Мулла Ҳусайн қози Боротбой ўғилинг қишлоғи.

Хаттот (в.174а) : Мулло Омон ибн Халифа Нодиршоҳ.

Настаълиқ. 174 варақ. (в. 1а-174б) ; +01-03, 176 хаттот машқи ; 175 бўш варақ ; (2 устун шаклда) 11 қатор ; сиёҳи қора ; мистара ; пойгир ; матн рамкани ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 255´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақларини қурт еган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …