Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ислом тараққиёт банки делегацияси Ўзбекистонда

Ислом тараққиёт банки делегацияси Ўзбекистонда

11 март куни Ислом тараққиёт банки Президентининг Илм-фан, технология ва инновация бўйича катта маслаҳатчиси Хаят Синди бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизга келди.
 
Ташриф доирасида Ислом тараққиёт банки делегацияси аъзолари 12 март куни Халқаро ҳамкорлик марказида ташкил этиладиган ”Илм-фан, технология ва инновациялар” мавзуси бўйича стартап лойиҳалар илмий семинарида иштирок этади.
 
Маълумот ўрнида, делегация таркиби Ислом тараққиёт банки бизнес таҳлил доира вакиллари, “Leverage Science LLC”, “Freuds LLC” каби халқаро ташкилотлар раҳбарларидан иборат.
Манба: Ўза

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …