Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Сарфи Баҳоий

Сарфи Баҳоий

№ inv. MR 116/VII

Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 79б ).

Асар боши (в. 79б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف اسم همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

Асар сўнги (в. 100а) :

… ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل 

Колофон (в. 100а):

تمت تمت تمت سنة ١٣٠٢ الخط ملا عصامد الدين خواجه ابن نورالله خواجه ايشان اين خط تمام و السلام اين كتابت روز جهارشنبه تمام                                                                         

Кўчирилган сана (в. 100а) : 1302/1885 й. чоршанба куни тугатган.

Хаттот (в. 100а) : Мулло Асомиддин Хўжа ибн Нуруллоҳ Хўжа Эшон.

Настаълиқ. 22 варақ (в. 79б-100а) ; 100б-102 бўш варақ ; 103-104 варақларда форсча-арабча дуолар ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Эшонқули 1248.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Турундж ва лола ўртасида “Оқибат хайр бод 1288” босма муҳри бор.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …