Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Юксак маънавиятли авлод ҳеч қачон йўлдан адашмайди

Юксак маънавиятли авлод ҳеч қачон йўлдан адашмайди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда ўтказилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини ўзида мужассам этган “Юксак маънавиятли авлод ҳеч қачон йўлдан адашмайди” номли тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида бўлиб ўтди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази диний –маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев ҳамда бўлимнинг кичик илмий ходими З.Юсуповлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир доирасида марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
диний-маърифий тадбирлар бўлими

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …