Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Ал-кофия фи ан-наҳв

Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 105/XII

Муаллифи: Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).     

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд. 

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 143б):

Асар боши (в. 143б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…

Асар сўнги (в. 175а) :

… فان لم يكن فكا  المتصل و من ثم قبل هل ترين و ترون و ترين و يعزون و اعزن و اعزن مخففة للسكين و في الوقف فيرد ما حضف و المفتوح ما قبلها تقب الفا

Колофон (в. 175а) :

 و تم بالخير پنزده جا ان یکورست اول ابتدا پش لام بعد قول بعد ثم بعد فا نحو فانها لکثیرة ١٢ نحو ثم انكم لميتون ١٢ نحو قال زيد ان عمرا قائم ١٢ نحو انك لرسول الله ١٢ ان زيدا قايم ١٢ ازاند هم كسير كن بعد موصول الا بعد الا انهم الخاسرون ١٢ نحو الذى ان اباه قائم ١٢ بعد ام نهى كلا و قسم بعد از دعا نحو بنا اننا١٢ نحو و العصر ان الانسان ١٢ نحو كلا انهم عن ربهم ١٢ نحو فلا نحر انك قولهم انا١٢ نحو رق انكم ١٢

Настаълиқ.  32 варақ. (в. 143б-175а) ; 175б-176а бўш варақ ; 13 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 115´55mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.  

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

انيس العشاق (Анис ал-ушшоқ)

№ inv. MR 68/II Муаллифи: Ҳасан ибн Муҳаммад Абу Абдуллоҳ ар-Ромий Табризий (ваф. 770/1368 й.). Адабиёт. …