Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح نصاب الصبيان (Шарҳу нисоб ас-сибён)

شرح نصاب الصبيان (Шарҳу нисоб ас-сибён)

№ inv. MR 59/I

Муаллифи: Муҳаммад ибн Фасиҳиддин Даштбоязий.

Луғат. Асар ашҳур олим, филолог Абу Наср Масъуд ибн Абу Бакр ибн Ҳусайн ибн Жаъфар Фарахий (640/1242 й.) нинг “Нисоб ал-Сибён” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб-форс тилидаги сўзлардан иборат бўлиб, ҳажман кенг шарҳлардан бири ҳисобланади. Асар Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Эрон мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Алломалар томонидан бу асарга  бир қанча шарҳ, ҳошиялар ёзилган.

 Нусха тўлиқ.

Асар тили: Форс.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :                                                                              

حمد ثناى نا محدود وشكر وسپاس نا معدود حضرت عليهم معبود وكريم الواجب الوجود راكه نساب صبيان ان نرا تاج علم الاسماء برسرنهاده …

Асар сўнги (в.  8а) :

… اكاف ست وليه برزعه يالاني خز مقود ه اف رست مخلاة وعليقه توبره

Библиография : СВР I, 437 ; СВР VI, № 3820 ; Кина I, № 2628-2631.

Колофон (в. 8а) : 

تمت الكتاب مالك الوهاب

Настаълиқ. 8 варақ (в. 1а-8а) ; +01 хаттот машқи ; 02а “Фиқҳ ал-акбар”дан парча бор ; 02б бурж номлари ва абжад ҳисоби бор ; 03 намоз вақтларига оид фиқҳий масалалар бор ; 04а-5б Ҳувайдо ғазалларидан парчалар бор ; 04 дуо ва байтлар бор ; 8б-10б туркий байтлар келтирилган ;  11а хаттот машқи ; 11б бўш варақ ; 12-18а араб ва форсча луғат бор ; 29 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 220´100 mm. ; варақ ўлчами : 255´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Саҳҳоф : Муҳаммад 1282/1865 й.

Муқова : қизил рангли, чармли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваси, варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

سراج الابرار ومنهاج الانهار (Сирож ал-аброр ва минҳаж ал-анҳор)

№ inv. MR 74/IX Муаллифи: Али ибн Асад Исфаҳоний. Ақоид. Асар тарбия, одоб-ахлоқ, панд-насиҳатга бағишланган ва …