Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бухорода I халқаро “Зиёрат туризми” форуми бошланиш арафасида

Бухорода I халқаро “Зиёрат туризми” форуми бошланиш арафасида

21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум бўлиб ўтади. Форумни ташкил этишдан мақсад – мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро миқёсда ислом дунёсидаги зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида эътироф этишдир. Форум якунига кўра, Ўзбекистонда зиёрат туризми истиқболлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, республиканинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардорлик даражаси ошиши, Ўзбекистон янги сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, зиёратчилар талабларидан инобатга олган ҳолда мавжуд туристик маршрутларни такомиллаштириш ҳам кутилмоқда.

Зиёрат туризми бўйича илк халқаро форумда ислом дунёсининг 120 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилоти, тегишли идоралар, дин уламолари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирок этади. Шу билан бирга, Зиёрат туризми форуми ҳамда республика туристик салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида 14 нафар хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Euronews (Франция), «Ал-Жазира» (Қатар), «Ал-Аҳрам ал-иқтисадий» (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), «Коммерсант» (Россия), «Ал-Важҳат» (Уммон), «Ал-Ҳаят» (Саудия) вакиллари ҳам иштирок этишади.

20.jpg

Форум доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси ва форумнинг бошқа иштирокчилари билан бирга «Ўзбекистонни зиёрат-туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида»ги Бухоро декларациясини имзолаш маросими бўлиб ўтади.

19.jpg

Манба: ЎзА

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …