Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Ўзбекистонда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг  ташаббуси билан ташкил этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга.

Ушбу Марказ мамлакатимизда ва жаҳондаги энг улуғ илм-маърифат масканларидан бири бўлди.

Марказ илмий ходимлари улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

4-феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ХТБ га қарашли 81-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва 30-нафар ўқувчилари ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ музейи илмий ходими С.Эргашев кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг  ўқувчиларга музейда сақланаётган ноёб экспозициялар, замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Марказ кутубхонасида  сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларга ва музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар.

Ўқувчилар мана шундай маънавият ва маърифат масканлари инсонни улуғворликка, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва буюк боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

Марказ маъмурияти ташриф учун мактаб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …