Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Малайзия исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид марказга ташриф буюрди

Малайзия исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид марказга ташриф буюрди

Бугун 2019 йил феврал ойининг 6 санасида Ўзбекистон Ислом Академияси халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Баҳодир Хўжаев ҳамроҳлигида Малайзия исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф билан келди. Ушбу ташриф ИБХИТМ, Ўзбекистон Ислом Академияси ва USIM ўртасида имзоланган Меморандум доирасида кечди.

ИБХИТМнинг музокаралар залида Марказ директори Ш. Зиёдов ҳамда марказ илмий жамоаси иштирокида меҳмон билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб,  Марказ директори Ш. Зиёдов меҳмонларга ИБХИТМ тўғрисида, унинг олиб бораётган илмий – амалий ишлари ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг меҳмон доктор Муҳаммад Юсуф Халидга сўз берилди.

Доктор Муҳаммад Юсуф Халид ўзи фаолият юритаётган Малайзия исломий фанлар университети, унинг факультет ва бўлимлари, халқаро ҳамкорлик соҳасида қилаётган ишлари, айниқса илмий фаолият доирасидаги имкониятлари тўғрисида етарли даражада маълумотлар берди. Марказ илмий жамоаси томонидан берилган саволларга ҳам жавоб берди. Меҳмон икки томонлама алоқаларни янада жонлантириш мақсадида ёш тадқиқотчиларни Малайзия исломий фанлар университетининг магистратураси ва доктарантурасида  таҳсил олишга таклиф қилди ва бу борадаги ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди. Марказ олимлари Доктор Муҳаммад Юсуф Халид жаноблари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун келишиб олдилар. Учрашув довомида томонлар ўзаро совға-саломлар алмашдилар. Унга марказда чоп қилинган марказ ҳақидаги буклет ва маълумотномалар берилди. Учрашув қизғин ва самимий руҳда ўтди.

 

Шундан сўнг меҳмон Марказ музейи ва бу ердаги яратилган шароитлар ҳамда Ҳадис илми мактаби билан таништирилди. У ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, ушбу ташрифдан жуда мамнун бўлганлигини айтди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …