Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Ўзбекистонда бугунги кунда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг  ташаббуслари билан ташкил этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида,ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга.

Ушбу Марказ мамлакатимизда ҳамда жаҳондаги энг улуғ илм-маърифат масканларидан бири бўлди.

Марказ илмий ходимлари буюк муҳаддислар, улуғ фақиҳлар ва калом илми мутафаккирларининг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва қиёсий матнларини ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

5-феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Global scop” халқаро маркетинг ва таҳлил маркази менежери А.Қурбонов ва марказ таҳлилчи мутахассиси М.Мирзаев ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ Халқаро алоқалар бўлими илмий ходимлари Ф.Мадиев ва А.Мамадалиевлар кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг меҳмонларга музейда сақланаётган ноёб экспозициялар, замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Айниқса меҳмонлар, Марказ кутубхонасида  сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларга ва музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларга жуда юксак баҳо бердилар.

Ташриф буюрувчи меҳмонлар томонидан Марказнинг ҳеч бир жиҳати  назардан четда қолмаганлиги ва энг замонавий жиҳозлар, хоналар дизайни ва компьютер технологиялари билан таъминланганлиги юқори баҳоланди.

Меҳмонлар Марказ кутубхонасига китоблар совға қилди.

Марказ маъмурияти ташриф учун меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …