Home / КИТОБЛАР / ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ (31-ҳадис)

ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ (31-ҳадис)

عَنْ طَيْسَلَةَ؛ أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عُمَرَ يَقُولُ: بُكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ وَالْكَبَائِرِ.

Тойсаладан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир», деганини эшитган экан».

Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибатида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим экан.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

“Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” китоби нашрдан чиқди

ИБХИТМ Матбуот хизмати