Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية عصام الدين على الفوائد الضيائية للجامى (Ҳошият Исомиддин аъла ал-фавоиду аз-зиёийя ли-ж-Жомий)

حاشية عصام الدين على الفوائد الضيائية للجامى (Ҳошият Исомиддин аъла ал-фавоиду аз-зиёийя ли-ж-Жомий)

№ inv. MR 88

Муаллифи: Исомиддин Иброҳим ибн Муҳаммад Исфаройиний (ваф. 951/1544 й.).

Грамматика. Асар Абдураҳмон Жомийнинг “Фавоид аз-зиёийя” асарига Исомиддин Иброҳим ибн Муҳаммад Исфаройиний айрим изоҳталаб сўзларга ҳошия услубида шарҳ ёзган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида олий босқич курси талабаларига араб тили грамматикасини ўзлаштириш учун асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Араб-форс.

Басмала (в. 1б).                                     

Асар боши (в. 1б) :

يا ها ويا لسالك مسالك محامدك وياسامعا مجامع مسائل حامدك اهدنا الصراط المستقيم هداية كافية …

Асар сўнги (в. 182б) :

… هذه الخاشية المسرية اي اعلم العلاء وافضل الفضلاء …

Библиография :   GAL I, 303 ; SB I, 533 ; SB II, 571 ; Халидов, № 7326-7345.

Муҳр (в. 1б) : Қози Нишонхўжа 1240.

Настаълиқ. 182 варақ. (в. 1б-182б) ; +01, 09а, 187 хаттот машқи ва форсча ғазаллар бор ; 02а-03а Фузулий ғазаллари бор ; 03б-06б Маснавий маънавийдан мисралар бор ; 07а-08б грамматикга шарҳ келтирилган ;  183а  Мушкилот” ҳазрат Мавлавий  Жомий назми бор ; 183б Фузулийнинг ишқ ҳақида туркий мисраси бор ; 184а грамматикага оид ёзувлар бор ; 184б-185б ақидага тегишли битиклар бор ; 186а ҳамду сано, саловатлар ва исломдаги амаллар ҳақида м аълумот блр ; 186б тўрт қатор форсча назм бор ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; “қовлуҳу” сўзи қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´80 mm. ; варақ ўлчами : 185´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : малла рангли, қизил гулли, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.  

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган, асар яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …