Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Эзгуликка чорловчи маънавият ва маърифат маскани” номли тадбир

“Эзгуликка чорловчи маънавият ва маърифат маскани” номли тадбир

Жорий йил 18-январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанд давлат тиббиёт институти фаоллар залида  “Эзгуликка чорловчи маънавият ва маърифат маскани” номли тадбир ташкил этди. Тадбирда институт профессор ўқитувчилари ва 200-нафар талабалар иштирок этишди. Тадбирни институт проректори А.Исаков очиб берди.

Тадбирда Марказ нашрлар бўлими бошлиғи О.Муҳаммадиев сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган илмий марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёшлар тарбиясида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга эканлиги хусусида фикр билдирди ва Марказнинг ўтган даврдаги фаолиятига тўхталиб, ходимларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги ютуқлари ҳамда илмий ходимлар томонидан нашр этилган китоблари тўғрисида маъруза қилдилар.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходимлари Ж.Жумаев ва З.Юсуповлар ҳам ушбу Марказ бевосита юртбошимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилганлиги ва Марказ биносининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда  илмий ходимлар учун яратилган шароитларга тўхталиб, музей нодир қўлёзма ва тошбосма асарлари тўғрисида маълумотлар беришди.

Қуръоншунослик шуъбаси илмий ходими А.Рахимов буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ва бошқа алломаларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ва Марказда олиб борилаётган таржима ишлари ҳақида маъруза қилдилар.

Талаба ёшлар ушбу маънавият ва маърифат маскани нафақат юртимизда, балки жаҳондаги энг улуғ илм-маърифат масканларидан бири эканлигини чин дилдан  ҳис этишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан тайёрланган ва нашр этилган  бир қанча китоблар институт кутубхонасига совға килинди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …