Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Шарҳ ал-виқоя

Шарҳ ал-виқоя

Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги  шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. 

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

 …و ذلك ثابت النسب وهنا لا يثبت النسب عن الصبى و لاحنفية و محمد رحمها الله ما فى  قوله تعال وأولات الآحمالا اجلهن أن يضعن حملهن                                                                                            

Асар сўнги (в. 287б) :

…لا يخلو عن المسروق و المغصوب  و المحرم  و مع  ذلك يباح التناول اعتمادا على الغالب

Колофон (в. 288а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب و الله اعلم با لصواب و فى يوم شنبه باتمام رسيد

تمت هذه النسحة الشريفة الميمونة مسمى شرح الوقاية  على يد الضعيف الراجى الي الرحمة الله البارى احقر العباد ملا محمد برات ابن ملا شادمان غفرالله ذنوبهما و ستر عيوبهما اللهم اغفرلى و لوالدى و الاستاذى و لمن عمل به و لمن نظر اليه اللهم اغفرلى و لجميع المؤمنين و المؤمنات و المسلمين و المسلمات اللهم اغفر خطاياء ى خطاياء كل من آمن بالله و رسوله و بما اخبر النبي صلي الله عليه و سلم برحمتك الله سنة  ١٢٠٧

Кўчирилган сана (в. 288а) : 1207/1792 й. шанба куни тугатган.

Хаттот (в. 288а) :  Мулло Муҳаммад Барот ибн Мулло Шодмон.

Настаълиқ. 288 варақ. (в. 1а-288а) ; 91, 93, 95а, 111б, 112а, 149а, 151а, 173б, 189б бўш варақ ; 288б ҳадис бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 6 ; матн ўлчами : 175´118 mm. ; варақ ўлчами : 255´225 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : таъмирланган малла рангда.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақларининг чекка қисми нам тортган, бош варақлари йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

در بيان حديث نوروزى (Дар баёни ҳадиси наврўзий)

№ inv. MR 210/III Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асарда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва …